Ўрмонлардан самарали фойдаланиш ва чўлланишга қарши курашиш масалалари ўрганилмоқда

11:51 17 Ноябрь 2025 Сиёсат
144 0

Бугун мамлакатимизда ўрмонлар ҳудудини кенгайтириш, яшиллик даражасини ошириш орқали иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини юмшатиш, экологик барқарорликни таъминлаш, чўлланишга қарши самарали курашиш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Президент фармон ва қарорларида ўрмон фондини муҳофаза қилиш, кўпайтириш, ундан оқилона фойдаланиш, унинг моддий-техника базасини модернизация қилиш, соҳага бозор механизмларини ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш каби устувор вазифалар белгиланган.

Ушбу йўналишда белгиланган вазифалар ижросини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис палаталари томонидан тузилган ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида амалий иш олиб борди.

Ишчи гуруҳ даставвал вилоят ҳокимлигида соҳа мутахассислари билан мулоқот ўтказди.

Унда ўрмонлардан оқилона фойдаланиш, яшиллик даражасини кўпайтириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларга, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги шартномавий муносабатларга, қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни етиштириш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти хусусида маълумотлар берилди.

Қонунчилик ижросини таъминлашда масъул давлат органлари фаолияти, қуйи тузилмалардаги ишлар, хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳолати таҳлил этилди.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер