Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
Жорий йилнинг 30 май куни «Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот: Telegram каналида хабар берилди.
Қарорга кўра, ўрмон фонди ресурсларидан самарали фойдаланишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- 2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этиш, уларни қайта тиклаш ҳамда 3,8 минг гектар ўрмон фонди ерларида доривор ва озиқ-овқатбоп ҳамда зиравор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш;
- 2030 йилгача 9,2 минг тонна дарахт ва буталар уруғларини тайёрлаш ҳамда 919 миллион дона ниҳол ва кўчатларни етиштириш;
- 2025–2026 йилларда тоғ ва тоғолди ҳудудлардаги 500 гектарда «терраса» усулида дарахт ва бута кўчатлари экиш.
Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги «Ўрмонтехносервис» давлат унитар корхонаси негизида «Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси ташкил этилади.
Марказ қуйидагиларни назарда тутувчи «Ақлли ўрмон хўжалиги» (Smart forestry) ахборот платформасининг ягона оператори ҳисобланади:
- ўрмон ресурсларини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш, уларнинг ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилиш;
- ўрмон хўжалиги соҳаси фаолияти замонавий технологиялар, сунъий интеллект ва интеграциялашган ахборот тизимлари орқали самарали бошқарилиши таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг