«Ўриклисой»да кечаётган ижод байрами
Адабиёт — миллатнинг жон томиридир. Қайсики мамлакатда адабиётга эътибор қаратилса, унда улғаювчи авлод маънан етук ва баркамол бўлади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Зомин туманининг «Ўриклисой» oромгоҳида ташкил этилган Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари бир неча йиллардан буён истеъдодли ёшларни кашф қилишга хизмат қилиб келмоқда.
5 июль куни эрта тонгдан ёш ижодкорлар, устоз ёзувчи-шоирлар, публицист-драматурглар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари Ёзувчилар уюшмаси биноси олдида жам бўлди. Йиғилганлар дастлаб Адиблар хиёбонидаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Шундан сўнг иштирокчилар автобусларга ўтириб, Жиззах вилояти Зомин туманига йўл олишди.
«Ўриклисой» оромгоҳида семинар иштирокчилари бадиий адабиётнинг назм, наср, драматургия, бадиий публицистика, бадиий таржима, болалар адабиёти, адабий танқид йўналишлари бўйича шўбаларга бўлинган ҳолда маҳорат дарсларини олиб боришмоқда. Иштирокчиларнинг асарларини саралаш ва улар учун маҳорат сабоқларини ўтказиш мақсадида таниқли ижодкор устозлар, адабиётшунос олимлардан иборат 35 кишилик ишчи гуруҳ ташкил қилинган.
Бу йилги семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 66 нафар ёш ижодкор ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан юборилган 9 нафар истеъдодли ёш ижодкор — анъанавий қўшиқ ижрочилари, бастакорлар, кинематография соҳаси ёш ижодкорлари, рассомлар (китобат санъати йўналишида таҳсил олаётган талабалар) ҳам иштирок этишмоқда.
Семинар 8 июлгача давом этади.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг