Организмда танқислиги артритни ёмонлаштириши мумкин бўлган микроэлементлар ҳақида маълумот берилди
Иллюстратив фото
Тизза ва сон бўғимларининг остеоартрити бўлган аёлларда қонда селен, цинк, темир ва ванадий миқдори камаяди. Бундай хулосага россиялик ва хитойлик олимлар ҳамкорлигида ўтказилган тадқиқот якунида келинди.
Уч юз нафардан ортиқ аёлларнинг соғлиғи бўйича маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, остеоартрит сабаб қондаги селен ва цинк даражаси ўртача 7-9, темир эса 18 фоизгача камаяди. Тизза ва сон бўғимлари шикастланган беморларда камайишлар яққол намоён бўлган.
Ёш, ортиқча вазн ва сурункали касалликлар каби омилларни ҳисобга олган ҳолда, селен ва ванадийнинг камайиши ҳам остеоартрит билан статистик жиҳатдан аҳамиятли муносабатни сақлаб қолди. Олимларнинг фикрича, бу элементлар бўғинларни ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди.
Муаллифларнинг фикрига кўра, микроэлементлар этишмаслиги оксидловчи стрессни ва бўғим тўқималарида яллиғланиш реакциясини кучайтириши мумкин ва шу билан касалликнинг ривожланишига ёрдам беради. Олинган маълумотлар остеоартритнинг олдини олиш ва эрта ташхислаш учун янги ёндашувлар учун асос бўлиши мумкин.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, микронутриентларни қабул қилишнинг шахсий режимлари ёрдамида етишмовчиликни тузатиш касалликнинг ривожланишини секинлаштириши мумкин. Бироқ, бу фаразни тасдиқлаш учун кўпроқ кўнгиллилар иштирокида қўшимча синовлар ўтказиш керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг