Ўқувчиларга автомобиллар ижарага берилиши оқибатида ойига 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлмоқда

14:18 15 Май 2025 Сиёсат
136 0

Фото: ЙҲХХ

Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳозирда 7-11 синф ўқувчилари кунига 8 соатгача вақтини телефонда ижтимоий тармоқларда ўтказаётгани мактаб директори ва муаллимни ҳам, ота-оналарни ҳам ўйлантириши зарурлиги қайд этилди.

Ёки вилоятларда, айниқса, Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани оқибатида, ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қоляпти. Ўлим билан тугаётган ҳолатлар ҳам кўп.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ички ишлар бошлиқлари, вилоят, туман прокурорлари қонун устуворлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди.

«Биз мактабгача ва мактаб таълими тизимида катта ўзгариш қила олдик. Лекин, ҳали ечимини кутаётган кўплаб муаммолар бор», деди давлат раҳбари.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига бутун тизими билан «фавқулодда тўқсон кунлик» тартибида ишлашга ўтиш топширилди.

«Таълимда сифат бўлиши учун энг аввало педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бунга тайёр бўлиши керак», деди Президент йиғилишда.

Бу борада Авлоний малака ошириш институти трансформация қилиниб, унинг 13 та ҳудудий маркази қайта ташкил этилиши белгиланди.

Низомий олийгоҳи – Миллий педагогика университети сифатида таянч олийгоҳ, унинг ректори эса бир вақтнинг ўзида кадрлар тайёрлаш бўйича вазир ўринбосари ҳисобланади. Ҳудудлардаги 12 та педагогика олийгоҳи ҳам ММТВ тизимига ўтказилди.

Педагог, талаба ва ўқувчилар билим ва кўникмасини баҳолашнинг ягона тизими яратилиб, мустақил бўлган Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил қилинди.

Эндиликда мутасаддилар яратилган имкониятлар асосида кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларни баҳолаш бўйича мутлақо янги тизимни жорий қилиши белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?