Ўқитиш, ўрганиш ва илмий тадқиқот уйғунлиги талаба ҳамда ўқувчиларга нима беради?

20:16 05 Май 2023 Жамият
632 0

Фото: ТХВУ Ахборот хизмати

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида (ТХВУ) “Ўқитиш, ўрганиш ва илмий тадқиқот уйғунлиги – талаба ва ўқувчилар муваффақияти омиллари”, мавзуида 4-Халқаро таълим ва тилшунослик конференцияси ташкил этилди.

Ўтган тўрт йил мобайнида, мазкур анжуман маҳаллий ва халқаро ўқитувчиларни, ўқув дастурлари ва адабиётлари муаллифларни, чет тилларни баҳолаш ташкилоти мутахассисларини, нашриёт ходимлари, магистратура ва докторантура талабаларини бирлаштирувчи ҳақиқий халқаро тадбирга айланди.

— Бу каби тадбирлар талабаларнинг илм олишдаги муваффақият омилини белгиловчи таълимдаги сўнгги янгиликлар ва инновациялар борасида чуқур тушунчага эга бўлиш имконини беради, — дейди ТХВУ ректори Баҳром Мирқосимов. — Шунингдек, конференция ўқитувчиларнинг профессионал ривожланишига катта ҳисса қўшади.

Фото: ТХВУ Ахборот хизмати

Анжуманда сўзга чиққан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлот бир неча тилларни ўрганишдаги ўз ҳаётий тажрибаси билан ўртоқлашиб, бугунги кун инновацион технологиялари бу жараённи анча осонлаштирганини таъкидлаб ўтди. Тил ўргатиш бўйича нуфузли TESOL ташкилоти президенти, профессор Жойс Клинг, Буюк Британиянинг Уорик университети Амалий лингвистика кафедраси профессори Энтони Лиддикот, Билимларни баҳолаш бўйича лойиҳалар менежери, Британия кенгаши аъзоси Аидан Холланд ҳамда Инглиз тилини ўқитиш (ELT) бўйича маслаҳатчи ва ўқитувчиларни малакасини ошириш бўйича тренер, MM Publications ходими Кристофер Василиу ҳам ўз тажрибалари билан бўлишди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим”, деб эълон қилинган дастурда белгиланган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?