Ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган фирибгар қўлга олинди

12:02 16 Апрель 2025 Жамият
69 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Ш.С. танишлари ёрдамида фуқаро Д.А. ва унинг икки нафар танишини Қашқадарё вилоятидаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетига 3 босқичдан ўқишга киритиб қўйишини айтган.

Фуқаро Ш.С. ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?