Оқил Юсуф: Самарали стратегия Ўзбекистонда халқаро туризмни тиклашга ёрдам беради
Малайзия туризм агентликлари ва операторлари ассоциацияси (MATTA) вице-президенти Оқил Юсуф «Дунё» ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистонда ички туризмни қайта тиклаш чоралари хусусида фикр билдирди.
— Жаҳонда туризм соҳаси биринчилардан бўлиб коронавирус эпидемияси таъсирини бошдан ўтказди. Бундан Ўзбекистон ва Малайзия ҳам мустасно эмас, албатта. Ўзбекистонда эпидемиологик вазият назорат остида бўлгани боис, ҳукуматингиз «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» тизими орқали туризм соҳасини ва унга зарур бўлган инфратузилмани тиклашни режалаштирмоқда. Ўйлайманки, бу халқаро даражадаги туризмни тиклашга тайёрланган пухта ўйланган ва самарали стратегия бўлади.
Республиканинг «яшил» ва «сариқ» ҳудудларида ички туризмни тиклашга келсак, пандемия охирида ушбу ҳудудлар туризм соҳасининг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланишини таъкидламоқчиман. Масалан, 2019 йилда фақат ички туризм Малайзия бюджетига 15 миллиард доллар фойда келтирди. Бу ички туризмнинг салоҳияти нақадар юқори эканини тасдиқлайди.
Бундан ташқари, «Silk Road» лойиҳасини амалга ошириш нафақат Буюк ипак йўли мамлакатларининг сайёҳлик салоҳиятини, балки минтақавий туризм маҳсулотлари ҳамда йўналишларини ривожлантиришга ёрдам беради. Хусусан, «Visit 3 Stan Countries» ёки «Visit 5 Stan Countries» тур-пакетларини тақдим этиш молиявий ресурсларни тежаш ва чет эллик меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан сайёҳлар учун янада жозибали ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг