Она тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳони қачон ўтказилиши маълум бўлди

12:11 28 Октябр 2025 Жамият
227 0

Миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди. Бу ҳақида Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Унда айтилишича, она тили (ўзбек, қорақалпоқ, рус) ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳони 2025 йил 1-3 ноябрь ва 8-9 ноябрь, шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.

Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани «my.gov.uz» сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан олишлари мумкин бўлади. Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

Шунингдек, талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида 1-сменада 07:00 дан 08:30 га қадар, 2-сменада 13:00 дан 14:30 га қадар киритилади.

Тест синовига 1-сменада 08:30 дан, 2-сменада 14:30дан кеч келган талабгорлар киритилмайди. Белгиланган вақтдан кеч келган ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?