Оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш муддати ўн беш кундан ўн кунга қисқартириш кўзда тутилмоқда

14:52 10 Октябр 2023 Сиёсат
354 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Давлат хизматлари кўрсатиш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Қонун лойиҳаси билан адвокатлик гувоҳномасини бериш муддати уч иш кунидан икки иш кунига, оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш муддати ўн беш кундан ўн кунга қисқартириш кўзда тутилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат хизматларини кўрсатиш тизимини тартибга солиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, давлат хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган тўлов миқдорларини камайтириш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш муддатларини қисқартиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?