Омбудсман минтақавий вакили Фарғонадаги махсус қабулхонага мониторинг ташрифини амалга оширди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда вилоят СЭС, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассисларини жалб қилган ҳолда Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси махсус қабулхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Махсус қабулхона жами 140 нафар маҳбусни сақлашга мўлжалланган, бироқ, ҳозирги вақтда қабулхонада меъёридан ортиқ, яъни 159 нафар маҳбус сақланаётганлиги аниқланди.
Махсус қабулхонада сақланаётган 7 нафар маҳбус билан якка тартибда ҳамда 32 нафар маҳбус билан оммавий тартибда суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат давомида маҳбуслар яратилган шароитлардан ва озиқ-овқат таъминотидан шикоятлари йўқлигини, уларга нисбатан қабулхона ходимлари томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар, жисмоний ёки руҳий тазйиқлар ўтказилмаганлигини билдиришди.
Тергов ҳаракатларини ўтказиш учун мўлжалланган хоналарда видеокузатув воситалари ўрнатилган бўлиб адвокатлар исталган вақтда адвокатлик сўровномаси орқали тергов жараёнларида тасвирга олинган видеоматериалларни талаб қилиб олишлари мумкинлиги аниқланди.
Мониторинг давомида маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, сайр қилиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва санитария шароитлари ўрганилди ва баъзи камчиликлар аниқланди. Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича махсус қабулхона маъмуриятига тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг