Олтинсой туманида «Ёшлар инновацион ишлаб чиқариш зонаси» ташкил этилмоқда
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Яшнобод» инновацион технопарки қошида Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида «Ёшлар инновацион ишлаб чиқариш зонаси» ташкил этиляпти. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги маълум қилди.
«Ёшлар инновацион ишлаб чиқариш зонаси» ёшларнинг инновацион ғояларини амалиётга жорий этиш, илмий ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби вазифаларни амалга оширади.
Мазкур ишлаб чиқариш зонаси учун 1,2 гектар ер майдони ажратилди. Мазкур ҳудудда инновацион маҳсулотга эга бўлган ёш тадбиркорлар учун алоҳида ҳудуд ташкил қилинади, шунингдек, «Яшнобод» инновацион технопаркининг «Бизнес инкубатори» — инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг