Олтинкўлда “Оила ва хотин-қизлар маскани” очилди
Олтинкўл туманида “Оила ва хотин-қизлар маскани”нинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Замонавий шароитларга эга бўлган янги бинода оналик ва болалик хонаси, тиббиёт хонаси, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича ўқув хонаси, психолог ва юридик маслаҳатхоналар фаолият юритади.
— Бу масканда биз нафақат турли маслаҳат ва кўмак оламиз, балки оилавий муносабатлар, фарзанд тарбияси, соғлом турмуш тарзи ҳақида амалиётда ўрганамиз, — дейди “Сув юлдуз” маҳалласида истиқомат қилувчи Нилуфар Арслонова. — Энг муҳими, аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлашда катта майдон вазифасини ўтайди.

Тадбирда сўзга чиққанлар янги масканнинг очилиши хотин-қизлар ва ёш оилалар ҳаётида янги имкониятлар эшигини очишини таъкидлаб, бу каби марказлар оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва жамиятда барқарорликни таъминлашга хизмат қилишини қайд этди.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг