Олтиариқда маҳалла ёшлари ҳоким кубоги учун баҳслашди
Фото: Халқ сўзи
Наврўзи олам байрами шукуҳини янада ошириш мақсадида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани 1-сектори ҳудудидаги 22 та маҳаллада яшовчи уюшмаган ёшлар ўртасида футбол бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақаси ташкил этилди.
Икки ҳафтага яқин давом этган мусобақа финалида Беруний номидаги МФЙнинг «Анвар Обиджон» ва «Тошобод» МФЙ ёшларидан иборат «Тошобод» жамоалари чемпионлик учун кескин кураш олиб борди.
Полосон қишлоғидаги “Imkon-arena” ўйингоҳида ўтказилган ўзига хос муросасиз учрашувнинг ғолиби асосий вақтда (1:1) аниқланмади. Пенальтилар церийасида «Анвар Обиджон» жамоаси ғолиб бўлиб, «Ҳоким кубоги»ни қўлга киритди.
— Мусобақани ўтказишдан мақсад ёшларнинг спортга бўлган меҳрини янада ошириш, улар ўртасида соғлом турмушни қарор топтиришга қаратилган, — деди Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев. — Спорт мусобақаларини эндиликда туманнинг барча секторларида ўтказиш режалаштирилмоқда.
Мусобақа ғолибларига кубок, диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг