«Ўлмаслик» ҳақидаги гаплар ҳозирча хаёл» — инсон умрининг чегараси маълум қилинди

17:02 08 Сентябр 2025 Дунё
1283 0

Иллюстратив фото

Орган трансплантацияси инсон ҳаётини сезиларли даражада узайтириши мумкин, аммо энг илғор технологиялар ҳам уни чексиз қилмайди. Бу фикрларни Рослин институти ва Эдинбург университети Қироллик ветеринария тадқиқотлари мактабининг иммунология бўлими раҳбари Нил Мабботт айтиб ўтди. Унинг фикрича, инсон умрининг назарий чегараси ҳали ҳам 120-125 йилни ташкил этади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, буйрак, жигар ва юрак трансплантацияси аллақачон миллионлаб одамларни қутқариб қолмоқда. Донор органлар ўнлаб йиллар ўз вазифасини бажариши, айниқса улар соғлом бўлса ва беморлар шифокорларнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилсалар. Аммо трансплантация ҳар доим хавф билан боғлиқ: операциянинг ўзи мураккаб ва иммунитет тизимини бостириш учун дори-дармонларни қабул қилиш тананинг инфекцияларга нисбатан заифлигини оширади.

Ҳозирда олимлар «мукаммал» органларни яратиш йўлларини изламоқда – бунинг учун улар генетик модификацияланган чўчқалар ва инсон илдиз ҳужайраларидан етиштирилган тўқималардан фойдаланадилар.

«Биринчи тажрибалар аллақачон ўтказилган, бироқ кўчириб ўтказилган чўчқа органлари беморларнинг қисқа муддатли омон қолишини таъминлади ва тўлиқ ишлайдиган сунъий аналоглар ҳали ҳам келажак учун мақсаддир», деб тушунтирди эксперт.

Мабботтнинг сўзларига кўра, одамлар мунтазам равишда органларни алмаштиришга муваффақ бўлишса ҳам, тананинг тизимли қариши тўхтамасдан давом этади. Олимнинг таъкидлашича, ёши билан одам инфекциялар, жароҳатлар ва стресс юкларидан ёмонроқ тузалиб кетади.

«Янги технологиялар ҳақиқатан ҳам узоқроқ ва соғломроқ ҳаётга йўл очади, аммо «ўлмаслик» ҳақидаги гаплар ҳозирча хаёл бўлиб қолмоқда», — дея хулоса қилди профессор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?