Олмалиқдаги хусусий боғчада ҳам бола калтакланди
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасасида бола калтаклангани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабат билдирди.
Унда айтилишича, 2025 йилнинг 17 июль куни фуқаро Р.М. томонидан қизи М.О. «Neo Kids» номли хусусий мактабгача таълим муассасасида калтаклангани, натижада боланинг юзида шиш ва кўкаришлар борлиги тўғрисида «102» қисқа рақами орқали мурожаат келиб тушган.
Мазкур мурожаатга асосан ўша куниёқ ички ишлар, маҳалла, ижтимоий ходим ва таълим идоралари вакилларидан иборат махсус гуруҳ ушбу муассасада ўрганиш ишларини амалга оширган.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида 2025 йилнинг 16 июль куни мазкур муассаса тарбиячиси Қ.Г. томонидан вояга етмаган М.О.га тан жароҳати етказилгани тасдиқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошлаб юборилган бўлиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг