Олис ва чекка ҳудудларда ишлаётган шифокорлар учун қатор имтиёзлар белгиланди
Фото: ССВ Матбуот хизмати
“Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида 2022 йил 1 июлдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар шифокорлари учун янгиланган “Қишлоқ шифокори” дастури қабул қилиниши белгиланди.
Унга кўра, олис ва чекка ҳудудларда:
— Оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорда ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
— узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади;
— Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун янгиланган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати тасдиқланади;
— ҳудудий ҳокимият органларига оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалардаги шифокорларга бўлган талабни маҳалла кесимида аниқлаш, шифокорларни жалб этиш ва эҳтиёжга кўра келгусида уларга уй-жой ажратиш вазифаси юкланди.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади.
Улар учун алоҳида тиббиёт муассасаси очиш талаб этилмайди ва ушбу тоифадаги шифокорларга ўз уйида ёки ижарага олинган бинода тиббий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади. Бундай шифокорлар томонидан ўзига бириктирилган аҳолига бепул кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали берилади.
Якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритиш тажрибаси дастлаб 2022 йил якунига қадар Сирдарё вилоятида, кейинчалик эса босқичма-босқич бошқа ҳудудларда жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг