"Tahoe", "Trailblazer" автомобиллари, 3 хонали коттеджлар, 2 хонали квартиралар. Олимпия ўйинлари ғолибларига Президент совғалари топширилди
Аввалроқ, ўзбекистонлик олимпиадачиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Айни дамда Олимпия ўйинларида ғалаба қозонган спортчиларга Ўзбекистон Президенти совғалари топширилди.
Хусусан, Олимпия ўйинлари чемпионлари Улуғбек Рашитов, Акбар Жўраев ва Баҳодир Жалоловга "Tahoe" автомобиллари ҳамда 4 сотихли 3 хонали коттеджлар калитлари топширилди.
Олимпия ўйинларида бронза медаллари совриндорлари Давлат Боболов ва Бекзод Абдурахмоновларга 2 хонали квартиралар ҳамда "Trailblazer" автомобиллари топширилди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, барча уйлар пойтахт Тошкентда жойлашган.
Шунингдек, олтин учун 200 минг АҚШ доллари, бронза учун 50 минг АҚШ доллари пул мукофоти ҳам берилади.
Инобат АҲАТОВА,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг