Олимлар: Жўхори инсон организмида жуда хавфли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олади

22:50 25 Февраль 2020 Lifestyle
1376 0

Фото: openbusiness.ru

Жўхори уни танани турли касалликлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Худди шундай хулосага германиялик парҳезшунослар томонидан олиб борилган тадқиқотлар якунида келинди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, жўхори уни ичакларга ижобий таъсир кўрсатади, ундан қилинган бўтқа саратон ўсимталарининг ривожланиш хавфини камайтиради. Шунингдек, мазкур маҳсулот семизлик, гипертония ёки диабет касаллигига чалинган одамлар учун ҳам фойдалидир.

Қайд этилишича, жўхори уни холестерин ва қон таркибидаги қанд миқдорини камайтиришга ёрдам беради.

Таъкидланишича, максимал фойда олиш учун жўхори уни кукун шаклида эмас, балки бутун дон шаклида истеъмол қилиниши керак.

Олимларнинг жўхори бўтқаси билан бирга пиёз, саримсоқ, лимон ва зиғир мойи кабилар ҳам “доривор“ тасир эгалигини маълум қилишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?