Олий Мажлис Сенатида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган семинар ўтказилди
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 34 йиллиги муносабати билан Сенатда семинар ўтказилди.
Семинарни Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурханов очар экан, Президент Ш. Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида юртимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ҳамда динлараро дўстлик ва аҳилликни янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар салоҳиятини ошириш учун барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича белгилаб берган вазифаларга эътибор қаратди.
Тадбирда сўзга чиққанлар кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли Қуролли Кучлар давлат мустақиллиги, чегараларнинг дахлсизлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашнинг чинакам кафолатига айланиб бораётганини таъкидлаб ўтди.
Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий тайёргарлиги узлуксиз ошиб бормоқда. Миллий армиямиз ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда мардлик ва шон-шараф мактабига айланмоқда. Энг муҳими, халқ билан армия яқин бўлаётгани ҳарбий соҳа ривожига янгича куч ва сифат бағишламоқда.
Сенаторлар миллий армиямизнинг юртимиз тинчлиги, мустақиллиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ҳамда замонавий хавф-хатарлар шароитида олий қонун чиқарувчи органнинг яратилган ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш борасидаги масъулиятини ҳам алоҳида қайд этди.
Шунингдек, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасига, Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизмга қарши курашишда иштирок этган ватандошларимизнинг ўлмас жасоратига чуқур ҳурмат-эҳтиром изҳор этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг