Олий Мажлис Сенати Вьетнам Социалистик Республикаси вице-президенти билан учрашув ўтказди
Фото: senat.uz
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Нью-Йорк шаҳрида БМТ Аёллар ҳолати бўйича комиссиясининг 68-сессияси майдонида Вьетнам Социалистик Республикаси вице-президенти Во Тхи Ан Суан билан учрашув ўтказди.
Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Во Тхи Ан Суан Остона шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган самарали суҳбатни ҳамда 2022 йил октябрь ойида Тошкентда қисқа муддатли ташриф билан бўлганини илиқлик билан эслади.
Учрашув чоғида парламентлараро муносабатларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, таълимга оид ва бошқа қўшма гуманитар дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Во Тхи Ан Суан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё аёллар форумида иштирок этишга таклиф этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг