Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати раддияси
Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган гўёки Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева “Ўзбекистон фуқароларининг махсус ҳарбий операциядаги иштироки қонуний” дегани акс этган видео юзасидан раддия эълон қилди.
Унга кўра ушбу видео “фейк” хабар бўлиб, сунъий интеллект ёрдамида ясалган ўхшаш овоз ёрдамида тайёрланган. Кенг жамоатчиликни чалғитишга қаратилган бу видео ҳақиқатга умуман тўғри келмайди.
Сенат Ахборот хизмати бундай ёлғон хабарни кескин қоралайди ва провокация деб баҳолайди. Шу муносабат билан барчани ҳар қандай хабарнинг ишончлилигини расмий манбалар орқали текширишга, ёлғон ва сохта маълумотларни тарқатмасликка чақиради.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг