Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ва фракциялар раҳбарлари «Ёшлар парламенти» аъзолари билан учрашди

15:20 17 Август 2020 Сиёсат
1395 0

Давлат ва жамият бошқарувида, қонун ижодкорлиги жараёнида, умуман, барча соҳа ривожида ёшларнинг фикрлари ва саъй-ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишлари учун ёшларга кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида Олий Мажлиснинг ҳар иккала палатаси ҳузурида «Ёшлар парламентлари» ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти»га бир ой давом этган сайловларда мамлакатимиз бўйлаб турли соҳаларда фаолият юритаётган 11 мингдан зиёд ёшлар орасидан 250 нафар аъзо сайландилар. Жараён демократик тамойиллар асосида, эркин рақобат муҳитида, қизғин тортишув ва баҳс-мунозаралар шароитида ўтказилди.

Жорий йилнинг 17 август куни «Ёшлар парламенти» аъзоларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ҳамда сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари билан учрашуви ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ўз сўзида «Ёшлар парламенти» ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнларда ёшларнинг иштирокини таъминлашга қаратилган фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий қисмига айланаётганини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда Қонунчилик палатаси Спикери ёшларнинг парламент фаолияти ва қонун ижодкорлигини барча босқичларига жалб этиш, қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини ошириш юзасидан янги ва устувор йўналишларни белгилашда уларнинг фаоллигини янада кучайтириш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтди.

— Ёшлар парламенти – шунчаки оддий тузилма эмас, балки ёшларимизнинг сиёсий фаоллигини таъминлашга хизмат қиладиган ҳақиқий майдондир, — дейди Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов. — Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини бойитиш, қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни жалб қилиш, қабул қилинган қонунларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилишда, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда Олий Мажлисга ва давлат ҳокимиятининг бошқа органларига самарали ёрдам беради деб ишонамиз. Шу ўринда биз Ёшлар парламенти фаолиятининг натижаларидан фойдаланиш масаласига ўта жиддий ва катта масъулият билан ёндашган ҳолда, ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

Спикер 12-13 август кунлари бўлиб ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми «Ёшлар 2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» мавзусидаги нуфузли халқаро анжуманда «Ёшлар парламенти» аъзоларининг муваффақиятли иштирокини, мазкур Форумда Ёшлар парламенти аъзолари Муҳтарам Президентимиз томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенцияни қўллаб- қувватлаганликларини алоҳида эътироф этди.

Тадбирда «Ёшлар парламенти» аъзоларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари билан ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш, уларнинг қонунчилик ҳамда парламент назоратини амалга ошириш жараёнларидаги иштирокини таъминлаш масалалари билан ўзаро фикр алмашилди

Йиғилиш давомида вилоятлардан саралаб олинган «Ёшлар парламенти»нинг аъзолари ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлари билан фаол иштирок этдилар.

Тадбирда билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида «Ёшлар парламенти» келгуси фаолиятининг асосий йўналишлари ишлаб чиқиладиган бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

«Июнь 2025»
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
2627282930311
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30123456

Кластер

hidden