Угом-Чотқол тоғ тизмасидаги метеостанция ходими эвакуация қилинди
Видеодан кадр
Угом-Чотқолда метеорологик станция ходими ҳарбийлар кўмагида муваффақиятли эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 5 январь куни «Ўзгидромет» раҳбарияти томонидан Мудофаа вазирлигига Тошкент вилояти ҳудудидаги Угом-Чотқол тоғ тизмасининг бориш қийин бўлган, мураккаб рельефга эга ҳудудида жойлашган «Ойгаинг» юқори тоғли метеорологик кузатув станциясида хизмат олиб бораётган ходими оғир аҳволда қолганини маълум қилиб, уни Ҳарбий ҳаво кучлари ёрдамида эвакуация қилиш зарур эканлиги билдирилган.
Шундан сўнг Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ҳаво кучларининг навбатчи қидирув-қутқарув вертолёти ёрдамида тунги вақтда қутқарув тадбирлари амалга оширилиб, ходим тезкорлик билан Чирчиқ шаҳридаги тиббиёт муассасасига етказилган ва шифокорлар томонидан унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг