Ойдин Ҳожиевани эслаб...

15:08 29 Май 2023 Маданият
585 0

Фото: «Халқ сўзи»

Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиевани хотирлаш мақсадида марҳум шоиранинг шогирдлари ва яқин қариндошлари ҳамда пойтахтда яшаб ижод қилаётган қалам аҳлидан бир гуруҳи Навоий вилоятида бўлишди. 

Меҳмонлар дастлаб Қизилтепа туманининг Бўстон қўрғонида шоиранинг болалиги кечган хонадонда бўлишиб, бир гуруҳ ёзувчилар, ижод вакиллари, Ойдин Ҳожиеванинг яқинлари ва қариндошларига ҳамдардлик билдиришди. Шоиранинг болалик даври, ижодий фаолиятининг дастлабки йиллари ёдга олиниб, илк машқларининг ноёб нусхаларига назар солинди.

 Шундан сўнг меҳмонлар туманнинг Бўстон маҳалласидаги олим ва муҳаддис Боязид Бастомий қадамжосини зиёрат қилишиб, вилоят маркази Навоий шаҳрига қайтдилар.

Навоий шаҳридаги “Оқсарой” тадбирлар уйида шоира Ойдин Ҳожиева хотирасига қурьон тиловат қилиниб, ош тортилди. Даврада шоиранинг мамлакат адабиёти равнақи йўлидаги фидокорона меҳнати, публицист ва фаол ўзбек қизи сифатида аёлларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга қўшган бебаҳо ҳиссаси ёдга олинди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер