Ойбек Қосимов Осиё Олимпия кенгашининг «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди
Бангкокда Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) 43-Бош Ассамблеяси ўз ишини бошлади. Даставвал, ООКнинг амалдаги раҳбари Ража Рандхир Сингх барча делегатларни қутлаб, кун тартибидаги масалалар билан таништирди.
Шунингдек, узоқ йиллар қитъамизда Олимпия ҳаракати ривожига ҳисса қўшган мутасаддиларга ООКнинг энг нуфузли соврини – «Буюк хизматлари учун» ордени топширилди. Ҳамюртимиз, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов ҳпи худди шу мукофот билан тқадирланди.
Бундан ташқари, Ассамблея Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бахнинг ООК оиласига йўллаган мурожаати ўқиб эшиттирилди.
43-Бош Ассамблея ўз ишини давом эттирмоқда. Тадбир доирасида мезбон давлатлар йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик бўйича тақдимот ўтказади. Шу жумладан, Ўзбекистон томони ҳам Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган ҳозирлик бўйича қитъадошларимизга маълумот бериши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг