Оғир атлетикачиларимиз "Токио — 2020" Олимпиадасига тўлиқ таркибда йўлланма олишди

Маълумки, пойтахтимизда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг оғир атлетика бўйича Токио-2020 рейтинг очколарини жамғариш даври якунланган. Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) рейтинг орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси учун Токио-2020 Олимпиадасига 2+2 кўринишида 4 та йўлланма берилган эди. Қувонарлиси, жамоамиз берилган имкониятдан максимал даражада фойдалана олди. IWF рейтинги орқали йигитларимиздан Адҳамжон Эргашев (-67 кг) ва Акбар Жўраев (-109 кг), қизларимиздан Муаттар Набиева (-55 кг) ва Кумушхон Файзуллаева (-76 кг) Токио-2020 йўлланмаларига сазовор бўлишди. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати хабар берди.
Рейтинг орқали йўлланма олган барча атлетлар билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг: Tokyo-2020_Absolute-Ranking-Lists
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг