Оғир аҳволда қолган юртдошимиз Ватанга қайтарилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига Ленинград вилоятида вақтинча яшаб, қонуний тарзда меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошимиз Ш.Х. оғир аҳволга тушиб қолгани сабабли Ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, фуқаро Россияга 2019 йилнинг январь ойида қонуний йўллар билан келган, барча керакли ҳужжатлар асосида қурилиш компаниясида меҳнат фаолиятини олиб борган.
Жорий йилнинг 8 апрель куни иш жойида бахтсиз ҳодиса туфайли оғир тан жароҳати олган ва узоқ муддатга меҳнатга яроқсиз бўлиб қолган.
Ваколатхона ходимларининг амалий ёрдами билан Ш.Х. 30 май куни Ватанга қайтарилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг