Одам савдоси жиноятини содир этган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган 1974 йилда туғилган фуқаро Р.С. Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Унда айтилишича, «Соня» лақаби билан танилган фуқаро Р.С. 2013-2015 йилларда Бангкок шаҳрида фоҳишахона ташкил этиб, ватандош аёлларни юқори даромадли иш ваъдаси билан алдаб, Қозоғистон орқали Таиландга олиб бориб фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ таркибида фаол иштирок этганликда айбланган.
«Мазкур шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан жабрланган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки унинг қуйи тизимларига, шунингдек, Истанбулдаги Бош консулхонага мурожаат қилишга чақирамиз», — дейилади хабарда.
Шунингдек, Бош консулхона сўнгги вақтларда фирибгарлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар кўпайгани сабабли, фуқароларимизни фирибгарларга алданиб қолмасликларини ва огоҳ бўлишларини сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг