«Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи ўтказилди

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» тамойиллари асосида ташкил этилган танловнинг туман-шаҳар босқичларида вилоятдаги 239 та маҳалла, 700 нафардан ортиқ кўчабоши, 1200 нафарга яқин хонадон эгаси иштирок этди. Кўрик-танлов маҳалладаги ободлик ва фаровонликни таъминлаш, аҳоли даромадини ошириш, миллий қадрият ҳисобланган қўни-қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.
— Ушбу танлов маҳалла фаоллари ҳамда фуқароларнинг ҳамжиҳатликда иш олиб боришида муҳим омил бўлмоқда, — дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Уйғун Хатамов. — Шунингдек, ёшларнинг миллий қадриятлар руҳиятида камол топишида ҳам катта аҳамият касб этаётир.
Танловнинг уч йўналиш бўйича вилоят босқичидаги ўзаро беллашувнинг якуний натижаларга кўра биринчи ўрин Ширин шаҳрининг Ватанпарвар маҳалласи, унинг «Халқлар дўстлиги» кўчаси ҳамда мазкур маҳалладаги намунали хонадон эгаси Дилфуза Қурбоновага насиб этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг