«Обиҳаёт»да янги ҳаёт нафаси
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Кейинги йилларда Поп туманининг чекка ҳудудларидан ҳисобланган «Обиҳаёт» маҳалласининг қиёфаси ўзгариб, аҳолининг кундалик ҳаётдан розилиги ортиб бораётир. Буни маҳалла ободлиги, хусусан, ижтимоий инфратузилмага алоҳида эътибор қаратилиб, одамлар учун муносиб турмуш шароити яратиб берилаётганлиги билан изоҳласа тўғри бўлади.
Бир неча йил аввал бу ерда аҳолини тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминлашга эришилган эди. Обиҳаётликлар «Ташаббусли бюджет»нинг олдинги икки мавсумида ғолиб чиқиб, ички йўлларнинг 6 километрига асфальт ётқизилди. Эндиликда Жаҳон банки томонидан ажратилган маблағ ҳисобига барча кўчалар тўлиқ асфальтланмоқда.

— Молиявий муассасанинг 2,5 миллиард сўмлик кўмаги билан бошқа зарур масалаларимиз, масалан, электр энергияси таъминотини яхшилаш, ёшлар учун министадион қуриш вазифалари ҳам ижросини топадиган бўлди, — дейди МФЙ раиси Тўлқинжон Жўраев.
Айни пайтда режага киритилган юмушлар тезкорлик билан амалга оширилаётир. Хусусан, иккита қувват трансформатори, 270 дона янги таянч устунлари ўрнатиш, 11,5 километр масофага ёпиқ узатиш кабелларини тортиш жадал боряпти. Бир миллиард сўмлик қийматдаги спорт иншооти ҳам кўзга ташланиб қолди. Узоғи билан уч ой ичида ниҳоясига етказиладиган янгиланиш тадбирлари «Обиҳаёт»ни туманнинг энг обод ва файзли гўшаларидан бирига айлантиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг