NYT: Трамп Путин билан учрашувни келаси ҳафтага режалаштирмоқда

09:57 07 Август 2025 Дунё
112 0

Фото: White HouseFlickr.com Global Look Press

АҚШ президенти Дональд Трамп келаси ҳафта Россия раҳбари Владимир Путин билан шахсий учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Нашр манбасига кўра, Трамп ўз режаларини Европанинг бир неча етакчилари билан телефон орқали мулоқоти чоғида маълум қилган.

Маълумотларга кўра, АҚШ президенти ушбу учрашувдан сўнг уч томонлама музокаралар ўтказиш ниятида: унда Трампнинг ўзи, Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский қатнашиши кутилмоқда.

Нашр таъкидлашича, ушбу учрашувларда фақатгина Трамп, Путин ва Зеленский иштирок этади. Европа етакчилари музокараларга таклиф этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Москвада Владимир Путин АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашув ўтказди. Учрашув қарийб уч соат давом этган. Дональд Трамп буни “самарали музокара” деб атаган ва “мухим илдамлашув” қайд этилганини таъкидлаган.

Fox News маълумотига кўра, учрашув чоғида Путин Трамп билан “маъқул вақтда” учрашиш истагини билдирган. Бу хабар Уиткофф орқали Трампга етказилган.

Ушбу музокаралар Трамп Россияга қўйган ультиматум муддати яқинлашган пайтда бўлиб ўтмоқда. АҚШ президенти 8 августгача ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатишни талаб қилган. Акс ҳолда, Россияга нисбатан иккиламчи санкциялар жорий этилиши мумкинлигини айтган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?