Нурсултон Рўзибоев UFC'даги илк мағлубиятини қабул қилиб олди
Бугун, 12 май куни Америка Қўшма Штатларининг Сент-Луис шаҳрида навбатдаги UFC Fight Night турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон вакили Нурсултон Рўзибоев (34-9-2) америкалик Хоакин Бакли (19-6)га қарши жанг қилди.
Бакли тўлиқ давом этган баҳснинг учала раундида ҳам фаоллик кўрсатди. У аниқ зарбалар ва тейкдаунлар сони бўйича устунлик қилди. Рўзибоевга эса бироз омад етишмади.
Якунда ҳакамлар 30-27, 30-26, 29-27 ҳисобида Баклининг ғалабасини қайд этди.
Маълумот учун, 30 ёшли Рўзибоев бу мағлубиятга қадар MMA'да 44 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 34 тасида ғалаба қозонган. 8 та баҳсда эса имкониятни бой берган ва 2 та жангда дуранг қайд этилган. Бакли бунгача 24 та беллашувда қатнашиб, шулардан 18 тасида зафар қучган, 6 тасида эса мағлубиятга учраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг