Нурсухнинг машҳур маставаси сири нимада?

Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида жойлашган қадимий Нурсух қишлоғи тарихий зиёратгоҳлари, бетакрор табиати, олиму донишлари билан водийда ўзига хос ўрин тутади.
Мана шу қишлоқда яшайдиган Ибохон Қўчқорова хонадонида йигирма йилдан ошиқ вақт мобайнида тайёрлаб келинаётган хушхўр таом — мастава нафақат Фарғона водийси, балки диёримиз бўйлаб тилга тушган, десак, муболаға бўлмайди. Ушбу хонадон ҳар куни эрта тонгдан кечга қадар хўрандалар билан гавжум. «Нурсух маставаси» таърифини эшитганлар бу оиланинг меҳмони бўлиб, бетакрор мазага эга таомдан баҳраманд бўлишга ҳаракат қиладилар. Улар орасида хорижий сайёҳлар, машҳур ижодкорлар, спортчилар, давлат ва жамоат арбоблари ҳам бор.
— Бу овқатга меҳримизни қўшиб тайёрлаймиз, бошқа ҳеч қандай сир йўқ, — дейди моҳир ошпаз Ибохон ая. — Овқатга қўшиладиган барча масаллиқларни — сабзавоту кўкатларни ўз томорқамизда етиштирамиз. Ёрдамчи хўжалигимизда 15-20 бош қорамол боқилади.
Аччиқ қалампир, қора мурч, қуритилган райҳон, қатиқ, зираворлар маставага ўзгача таъм, кўриниш беради. Келган меҳмонга мастава ва аччиқ кўк чойдан кейин оила бекаси томонидан тайёрланган анжир мураббоси парҳез сифатида тортиқ этилади.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг