Нуротанинг Мушкан қишлоғига сув келди
Нурота туманининг Мушкан қишлоғи Оқтоғнинг шундоқ этагида жойлашган. Қишлоқ аҳли яқин-яқинларгача ичимлик ва экин сувини булоқ ҳамда эшиги олдидаги қудуқлардан олиб, бирор-бир қийинчиликни ҳис этишмасди.
— Сўнгги йиллардаги сурункали қурғоқчилик ва иқлим ўзгаришлари туфайли булоқлар қуриб, қудуқлар суви тортилиб кетди, — дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Исомиддин Ўташев. — Натижада одамларимиз сувни олисдан ташиб келтирар ёки ҳовузларга захира қилиб олишга мажбур бўларди.

Таъкидлаш жоиз, Мушкан қишлоғининг тоғолди ҳудудида жойлашгани тик қудуқ қазишда муайян мураккаблик туғдириб, маҳаллий қудуқ қазувчиларнинг бир неча уринишлари бесамар кетган эди. Шу сабаб хитойлик инвестор жалб этилиб, замонавий бурғулаш технологиялари ёрдамида иккита қудуқ қисқа муддатда қазилиб, тоза ичимлик суви чиқарилди. Янги қудуқлар Мушканнинг инфратузилмасини такомиллаштиришда муҳим қадам бўлиб, келгусида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига хизмат қилиши шубҳасиз.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг