«Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви раиси ва Фанлар академияси президенти ТДАУ фаолияти билан танишди

14:22 06 Февраль 2026 Жамият
317 0

Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор, «Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Шавкат Аюпов Тошкент давлат аграр университети фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида меҳмонлар дастлаб университет ҳудудида беш буюк аллома номи билан аталган «Ренессанс» маъруза заллари мажмуасини кўздан кечирди. Замонавий маъруза залларидаги қулай шарт-шароитлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Тошкент давлат аграр университети ректори Нарзулло Обломурадов олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий инфратузилма ҳамда талабаларнинг ҳар томонлама ривожи учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Меҳмонлар Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш факультетининг қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лабораторияларининг фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Шунингдек, илмий тажриба алмашиш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қатор қизиқарли ва муҳим таклифлар илгари сурилди. Иқтидорли талабаларнинг ижодий ишлари намойиш этилган «Арт галерея» кўргазмаси билан танишилди.

Тошкент давлат аграр университетининг бир гуруҳ иқтидорли ёшлари, Президент ва номли давлат стипендия ғолиблари, халқаро грант, стипендия ва фан олимпиадалари ғолиблари билан учрашув ўтказилди. Талаба ёшлар меҳмонлар билан ўзларининг ўқиши, олиб бораётган фаолияти ва келажакдаги режалари ҳақида суҳбатлашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?