Нуробод чиннигуллари Россияга экспорт қилинмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/“Халқ сўзи”. Бутун дунё бўйлаб чиннигулларнинг 300 дан ортиқ турлари мавжуд бўлиб бугунги кунда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги “Сазағон” маҳалласида жойлашган “SAM AGRO FLORA” МЧЖга қарашли иссиқхоналарда уларнинг 30 га яқин тури парваришланмоқда.
1,6 гектар майдондаги мазкур 2 та иссиқхонада ҳар ҳафта умумий қиймати 5 минг доллар бўлган 50 минг дона чиннигуллар етиштирилиб, ички бозорларга чиқарилади ва Россияга экспорт қилинмоқда.
— “SAM AGRO FLORA” МЧЖнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 2 миллион донадан ортиқни ташкил қилиб, экспортнинг йиллик ўртача ҳажми қарийб 500 минг АҚШ долларига тенг, — дейди МЧЖ раҳбари Бекмурод Жабборов. — Гулнинг экспорт ҳажми мавсумга ҳамда бозордаги коньюктурага боғлиқ.
Иссиқхоналарда гул етиштириш мавсумига қараб 20 нафардан 30 нафаргача ишчи меҳнат қилади. Бугунги кунда бу ерда чиннигуллар билан бирга уларнинг уруғлари ҳам етиштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг