Нурхон Қурбонова бронза медалини қўлга киритди
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган XVII Паралимпия ўйинларида ҳамюртларимиз ўз юришларини давом эттирмоқда.
Маълум бўлишича, пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф54 классида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари якунланди.
Қайд этилишича, ушбу дастурда қатнашган ўзбекистонлик Нурхон Қурбонова 7.75 метр натижа қайд этиб, бронза медалга сазовор бўлди. Таъкидлаш лозимки, спортчи ушбу натижа орқали мавсумдаги энг яхши кўрсаткичини қайд этди.
Маълумот учун, Нурхон Қурбонова бундан аввал «Токио-2020» ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш ва бронза медалини қўлга киритган.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 5 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронзага етди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг