Нури Шаҳин: “Элдорда юлдузлик касали йўқ, Аббосни эса узоқ кутгандик“

12:12 30 Ноябрь 2025 Спорт
400 0

Кеча, Туркия Суперлигаси доирасида “Башакшехир“ жамоаси сафарда “Қосимпошо“ клубини 3:1 ҳисобига мағлубиятга учратди. Мазкур ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Истанбул клуби устози Нури Шаҳин ўзбекистонлик футболчилар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақида Туркиянинг “Ҳурриет“ нашри хабар берди.

“Элдор жуда яхши футболчи ва шу билан бирга камтар, ажойиб инсон. Унда юлдузлик касали йўқ. У ақлбовар қилмайдиган даражада профессионал. Яратгандан у истаган барча нарсаларга эришишини тилайман“, деган, мураббий Шомуродов ҳақида гапира туриб.

Шунингдек, Нури Шаҳин Аббосбек Файзуллаев ҳақида ҳам қуйидаги фикрларни билдириб ўтган:

“Аббос учун бу янги чақирув бўлди. Биз унинг даражасини жуда яхши биламиз ва шу сабабли ҳам у айни вақтда биз билан. Улар ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга қодир футболчилар. Ниҳоят бугун Аббос жаримадан супер гол урди ва ғалабамизга муносиб ҳисса қўшди. Биз Аббосни жуда узоқ кутдик. У бир неча бор жароҳат олди ва секин-аста тикланди“.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер