Шомуродов ва Файзуллаев гол урган ўйинда «Башакшеҳир» муҳим ғалабага эришди
Туркия Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган учрашувда «Башакшеҳир» жамоаси сафарда Шота Арвеладзе бошқараётган «Қосимпошо» клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Беллашувнинг 26-дақиқасида асосий таркибда майдонга тушган Аббосбек Файзуллаев жарима зарбасидан сўнг дарвозани аниқ нишонга олиб, истанбулликларга муҳим устунликни таъминлади. Танаффус арафасида, 45+4-дақиқада Ҳарит ҳисобни икки голлик фарққа етказди.
Учрашувнинг юқори темпда кечган сўнгги дақиқаларида Элдор Шомуродов ҳам ўз маҳоратни намойиш этиб, 90+3-да гол урди ва жамоаси ғалабасини мустаҳкамлади. Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Суперлигадаги голлари сони 10 тага етди. Мезбонлар сафида ягона гол Ароус томонидан 79-дақиқада киритилди.
Ғалаба «Башакшеҳир»га очколари сонини 16 тага етказиш ва турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилиш имконини берди. «Қосимпошо» эса 13 очко билан 14-поғонада қолиб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг