Нукусда «Тоза шаҳар» акцияси ўтказилмоқда

Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Наврўз умумхалқ байрами арафасида Нукус шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан «Тоза шаҳар» акцияси бошланди.
Юртимиз бўйлаб давом этаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Янги Ўзбекистон – янги экомакон» шиори асосида ўтказилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг жамоаси ва талаба-ёшларидан иборат уч мингга яқин киши фаол иштирок этмоқда.
— Ушбу акция доирасида ҳашарлар уюштирилмоқда, — дейди Нукус Нукус давлат педагогика институтининг матбуот котиби Ислам Матеков. — Иштирокчилар Нукус шаҳрининг «Бойтерак», «Гоне қалъа», «Чимбой гузари», «Яшил боғ», «Кўк ўзак», «Ота макон», «Омонлик гузари», «Тошлоқ», «Телемарказ», «Ақжағис», «Наўпир», «Саманбай», «Анасай», «Қўшбулоқ», «Якка терак», «Жуазши» каби маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида атроф-муҳитни чиқинди ва бегона ўтлардан тозалаш, ариқ-зовурлар бўйларини, экин майдонларини кўчат экишга тайёрлаш, дарахтлар тагини оқлаш сингари ишларни олиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, «Тоза шаҳар» акциясида талаба-ёшлар ҳудудларни ободонлаштиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан акция иштирокчилари бўлган ёшлар учун катта қозонларда таомлар тайёрланди, ҳудуд аҳолиси ҳам экологик тадбирда фаоллик кўрсатди.
«Тоза шаҳар» акцияси қизғин давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг