Нукусда таълим соҳасида йирик порахўрлик схемаси фош этилди
Қорақалпоғистон Республикасида таълим соҳасига доир жиддий коррупция ҳолати аниқланди. Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаби ўқитувчиси мактаб директори ўринбосарининг топшириғига биноан, Чимбой туманида ишловчи ҳамкасбини касбий сертификат олиш бўйича синовдан ўтказиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтда ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширув жараёнида маълум бўлишича, мактаб директори ўринбосари 100 нафардан ортиқ ўқитувчиларни давлат аттестациясидан ўтказиб бериш эвазига ҳар биридан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пора олган. Бу тўғрисида у шахсий блокноти ва турли қоғоз ҳужжатларида ёзиб боргани ҳам аниқланган.
Ушбу ноқонуний схемага Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Педагогларни билим ва малакасини баҳолашни ташкил этиш шўъбаси бош методисти ҳам жалб этилгани маълум бўлди. У ўқитувчиларни давлат аттестациясидан ўтказиш учун йиғилган жами 10 450 АҚШ долларини ихтиёрий равишда топширган.
Текширувлар давомида Миллий гвардия ходими ҳам ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилгани, хусусан, ўқитувчиларни шахсий кўрикдан ўтказмасдан, уларнинг тест жараёнига уяли алоқа воситалари билан киришларига имкон яратиб бергани маълум бўлди.
Коррупцияда иштирок этган шахслар пора тариқасида олинган пул маблағларини ўзаро тақсимлаб олган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу ҳолат таълим соҳасида шаффофликни таъминлаш ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу жиноят ишини тўлиқ фош этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича иш олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг