Нукусда 21 ёшли қиз ўзини каналга ташлади. Қиз таниш ўртоғи билан тортишиб қолган

02:00 28 Апрель 2021 Жамият
1304 0

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 26 апрель куни 21 ёшли қиз ўзини каналга ташлаган эди. Мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Қайд қилинишича, 26 апрель куни соат 08:30 атрофида Нукус шаҳар Жийдели байсин МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро Н.Д. ўз жонига қасд қилиш мақсадида Нукус шаҳридаги Дўстлик каналига ўзини ташлаган. Шу жойда хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходими қизни қутқариб қолган.

Хабарга кўра, Н.Д.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда у ўз уйида ва соғлиғи бўйича ҳеч қандай шикояти йўқ. Ўз жонига қасд қилиш сабаблари ўрганилиб чиқилганда қиз ҳеч қандай тазйиқ остида бўлмаганини, оиласида ҳам ҳеч қандай жанжал йўқлигини ва ўзининг таниш ўртоғи билан гап тортишиб қолганини айтиб ўтган. У Нукус шаҳрида оиласи билан биргаликда яшайди. 2017 йилда Н.Д. Нукус шаҳар ИИБ томонидан профилактик ҳисобга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер