Нукусда 100 МВт қувватга эга шамол электр станцияси қурилади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг 32-Йиллик йиғилиши доирасида ЕТТБ ва «ACWA Power» (Саудия Арабистони) компанияси ўртасида Нукус шаҳрида шамол электр станциясини қуриш бўйича кредит шартномаси имзоланди.
Ҳужжатга кўра, банкнинг «ACWA Power Wind Karatau» компаниясига кредити ҳажми 19 миллион долларни, Қорақалпоғистондаги электр станциясининг қуввати эса 100 МВтни ташкил этади.
Бу ЕТТБ дастури доирасида Ўзбекистонга умумий қуввати 2000 МВт бўлган шамол энергетикаси қувватларини яратишда ёрдам берадиган биринчи лойиҳа бўлади.
Умуман олганда, мамлакатимизда ЕТТБ томонидан молиялаштириладиган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қуввати 2700 МВтгача оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаганидан буён ЕТТБ иқтисодиётнинг турли тармоқларида 3,4 миллиард евродан ортиқ 100 та лойиҳа ва дастурни молиялаштиришни маъқуллаган (893 миллион евролик 7 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда). Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ЕТТБ сармояларини энг кўп олувчи давлат ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг