Нуфузли “Berlinale” фестивалида Ўзбекистоннинг кино локациялари тарғиб қилинмоқда

Германияда старт олган “Berlinale” кинофестивалида Ўзбекистон ўзининг миллий стенди билан қатнашмоқда. “Berlinale” номи билан машҳур Берлин халқаро кинофестивали дунёнинг энг нуфузли 5 кинотадбири рўйхатига киради. Бу ҳақда Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
“Ушбу кинофестивалда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатидан иштирокчи ва меҳмонлар ташриф буюришган. Бу Ўзбекистоннинг мазкур тадбирда иккинчи маротаба қатнашиши. Биз максимал даражада хорижий кинокомпаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказиб, уларни Ўзбекистонга жалб қилиш.
Таъкидлаш жоизки, йил давомида Ўзбекистонда хорижий кинокомпания томонидан олинган икки фильм айнан шу “Berlinale” фестивали доирасида эришилган келишувларнинг натижасидир”, — дея маълум қилишди Ўзбекистон миллий кинокомиссияси вакиллари.
Тадбирда мамлакатимизнинг бой маданий мероси, “rebate” тизими, кинолокациялари ҳамда хорижий медиа лойиҳаларни юртимизда амалга ошириш салоҳиятини тақдим этиш асосий мақсад қилиб белгилаб олинган. Ушбу музокаралар майдончасида 40 дан ортиқ хорижий кинокомпания ва халқаро медиа ташкилотлар билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг туризм соҳасини янада ривожлантиришга оид фармонига асосан халқаро кинотадбирларда миллий павильонларни мунтазам ташкил қилиш белгиланган. Таъкидлаш жоизки, миллий павильон “European Film Market” дирекцияси ва Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси кўмагида ташкил қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг