Ноткоин сотган 24 ёшли йигит 10 суткага қамалди
Тошкент шаҳрида 24 ёшли йигит крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш бўйича айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Тошкент шаҳар судидаги манбаси хабар берди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 1 июнь куни фуқаро Н.А. Тошкент шаҳар ИИББ котибиятига ариза билан мурожаат қилган. Шу мурожаат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган, Термиз давлат университетининг 24 ёшли битирувчиси И.Н.га тегишли телефон ҳамда банк пластик картасидан крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 7 июнь куни ЖИБ Чилонзор тумани судида И.Н.га тегишли иш кўриб чиқилган. Суд мажлисида сурхондарёлик 24 ёшли талаба айбини тан олиб, крипто-активни Telegram ижтимоий тармоғида йиғганини, ноткоинни 800 минг сўмга сотганини ҳамда бунинг ноқонуний эканини билмаганини айтиб, ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Суд йигитни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155−4-моддаси (Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Шунингдек, И.Н.га тегишли телефон ва банк картаси тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг