Норвегия Жаҳон чемпионати саралашида Исроилга қарши ўйнашдан бош тортди

Норвегия футбол ассоциацияси президенти ва собиқ футболчиси Лисе Клавенесс баҳсли баёнотини эълон қилди. Унга кўра, Норвегия 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Исроилга қарши ўйнашдан бош тортди. Бу ҳақида «i24NEWS» нашри хабар берди.
«Норвегия футбол федерацияси Норвегия ҳукуматининг Ғазода бегуноҳ тинч аҳолига қарши амалга оширилган ҳужумларни дарҳол тўхтатиш талаби билан бир позицияда туради. Ҳеч биримиз Ғазодаги тинч аҳолига Исроил томонидан узоқ вақт давомида амалга оширилган ҳужумларга бефарқ қололмаймиз», — деди федерация президенти.
Клавенесснинг таъкидлашича, Норвегия мамлакати Фаластин футбол федерациясига бошқа кўплаб европалик федерациялардан кўра яқинроқ. Норвегия сўнгги 10 йилдан буён Фаластинда фаолият юритиб – ўқитувчилар ҳамда болалар учун мактабларда ва қочқинлар лагерларида футбол фаолиятини ташкил қилиб келмоқда.
«Исроил ҳануз УЕФА мусобақаларида қатнашмоқда. Биз бунга қарши туришимиз керак. Биз ФИФА, УЕФА ва Норвегия ҳукумати билан ҳолатни яқиндан кузатиб бормоқдамиз, Норвегия халқаро майдонда Исроилга қарши санкциялар қўллаш борасидаги чақириқларда ҳам фаол қатнашмоқда», — дейди федерация раҳбари.
Маълумот учун, Норвегия ва Исроил терма жамоалари 2025 йил 25 март ҳамда 11 октябрь кунлари Жаҳон чемпионати саралаши доирасида учрашишлари керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг