Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Шайхонтоҳур туманида ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғуллангани аниқланди.
Тезкор тадбир давомида Ж.А. Беруний кўчасидаги умумий овқатланиш шохобчаси олдида ноқонуний савдо растаси ташкил этгани ва харидор М.Х.га «Парламент» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида қўлга олингани маълум бўлди. Шунингдек, унинг сотув нуқтасидан 1 843 қути турли номдаги тамаки маҳсулотлари олиб қўйилди. Ушбу маҳсулотларнинг умумий баҳоси 64,3 миллион сўмни ташкил этган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатган. Мазкур модда эти спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни қамраб олади.
Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар бундай ноқонуний фаолиятларга чек қўйиш мақсадида назорат тадбирларини давом эттиришмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни қонун талабларига амал қилишга ва ноқонуний маҳсулотлар савдосидан воз кечишга чақирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг