Ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланаётган 36 502 та фуқароларга ёрдам берилиб уларнинг фаолияти қонунийлаштирилди

15:05 04 Январь 2024 Жамият
360 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Дилдора Ҳошимова маълум қилди:

Бунда 24 006 таси юридик шахс 12 496 таси ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтказилди.

133 113 нафар меҳнат билан банд бўлган аҳоли меҳнат стажига эга бўлиши ва келгусида пенсия олиши учун ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилди;

9 275 та ўзини ўзи банд қилган шахслар якка тартибдаги тадбиркорга айлантирилиб уларнинг фаолияти кенгайтирилди.

2 756 та якка тартибдаги тадбиркорларни товар айланмаси ошгани ҳисобига юридик шахс тоифасига ўтказилиб фаолиятлари йириклаштирилди.

9 561 та корхонада 4937 та объектни ишга тушириш ҳисобига 13550 та, шунингдек, 1827 та корхонада 715 та ер участкаларини ишга туширилиши ҳисобига 4 837 та ишчи ўрни яратилди.

Бюджетга 222,5 млрд. сўм қўшимча манба жалб қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?