Номаълум шахс ўз бошқарувидаги автомобилни қасддан «ПСЖ» клуби мухлислари устига ҳайдади (+видео)

16:16 08 Май 2025 Дунё
214 0

Кеча, 7 майдан 8 майга ўтар кечаси Европа чемпионлар лигасининг финал йўлланмаси учун Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳамда Англиянинг «Арсенал» жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур баҳсда парижликлар қўли баланд келди ва турнир финали йўлланмасини қўлга киритди.

Баҳсдан сўнг, кўплаб «ПСЖ» клуби мухлислари ғалабани нишонлаш учун Париж кўчаларига тўпланишган вақтда номаълум шахс ўз бошқарувидаги автомобилни қасддан мухлислар устига ҳайдаган. Ушбу ҳодиса оқибатида уч киши турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Улардан бирининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.

Ўнлаб мухлислар одамлар устига ҳайдалган автомобилни ўраб олган ҳамда ойналарини синдириб, турли буюмлар билан зарар етказишга ҳаракат қилган. Полиция автомобилни ёниб кетган ҳолда топган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мухлислар устига ҳайдалган автомобиль ҳайдовчисини қўлга олган. Айни вақтда унинг шахсига аниқлик киритиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, тун давомида Париж кўчалари бўйлаб яна бир қанча тартибсизликлар содир бўлган. Жумладан, ҳудуддаги «Елисей» майдонида бир нечта мухлислар полиция ходимларини тошбўрон қилган ҳамда турли хилдаги пиротехника воситалари улоқтиришган. Бундан ташқари, мухлислар бир нечта машина ва дўконларга ҳам жиддий зарар етказган. Ҳудуд полицияси ушбу тартибсизликларни тўхтатиш мақсадида кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, маҳаллий полиция 43 нафар мазкур тартибсизликлар иштирокчиларини қўлга олган. Ҳозирда тартибсизликларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?